Фарғонада ўғриликда гумон қилинган шахс ИИО ходимининг машинаси ойнасини тепиб синдирди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида телефон ўғирлашда гумон қилинган фуқаро профилактика инспекторининг машинаси ойнасини тепиб синдирди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 27 октябрь куни Қўқон шаҳар Муқимий кўчасида яшовчи фуқаро ИИБнинг «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, фарзандининг телефонини номаълум шахс фойдаланиш учун сўраб олиб, қайтариб бермаганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу ҳудуд профилактика инспектори томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш давомида телефон аппаратти Лойиҳавий 1-тор кўчасида яшовчи вояга етмаган фуқаро томонидан олиб кетилгани аниқланган.

Шунингдек, 29 октябрь куни профилактика инспектори гумонланувчи билан кўришган пайти у ўзини носамимий тутиб, ходимнинг талабларига бўйсунмасдан турли ноўрин сўзлар билан ҳақорат қилади. Ички ишлар ходимининг автомобили олд ён ойнасини тепиб синдиради ҳамда тош отиб автомашинага шикаст етказади.

Бунинг оқибатида профилактика инспектори юз соҳасидан жароҳат олган.

«Чўнтагимдаги пичоқ билан энди ташлангандим, у эшигини ёпиб олди. Кейин ойнасини тепиб синдирдим. Қилган ишимдан пушаймонман» — деди у.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Аввалроқ Жиззахда маст эркак ИИБ ходимларини сўкиб, уларга қаршилик кўрсатгани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкент вилоятида радар ўрнатилган машинадаги ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи ушлангани маълум қилинган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди