Навоийда Matiz 8 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди — видео

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида Matiz 2014 йилда туғилган қизни уриб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 4 ноябрь куни Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, Юлдуз кўчасида ҳайдовчи Х.Б. бошқарувидаги Matiz тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган М.М.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда М.М.га Зарафшон шаҳар шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳаракат иштирокчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди