Ўзбекистонда 14 та ҳудуддан 179 нафар ўқитувчи замонавий ўқув дарсликлари бўйича малака оширмоқда
Абдулла Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида 1-4 синф ўқувчилари учун яратилаётган ўқув дастурлари ва дарсликларни апробациядан ўтказиш учун танлаб олинган 14 та мактаб ўқитувчилари махсус тайёрлов курсини ўтамоқда.
Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, малака ошириш курсларида 14 та ҳудуддан 179 нафар ўқитувчи иштирок этяпти.
Малака ошириш курсларида бошланғич синф ўқитувчиларга фанларни ўқитиш методикаси, баҳолаш мезонлари, ўқув жараёнида электрон ва рақамли ресурслардан фойдаланиш бўйича маълумотлар бериляпти.
Мавзуга доир:
Аввалроқ AОКAда 22 апрель, пайшанба куни ОТМ муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишга бағишланган матбуот анжуманида вазирликнинг бош илмий методик маркази директори Тўймурод Шоймардонов ўз ҳисобидан малака оширган профессор ўқитувчилардан тушган маблағлар қаерга сарфланиши ҳақида маълумот берганди.
Эслатиб ўтамиз, ЮНEСКО Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг доллар ажратиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ўқитувчилар учун сертификатлар жорий этилиши айтилганди.