Қашқадарёда фуқаро 59 ёшли шифокорни бўйнидан бўғиб, аёвсиз калтаклади

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида хизмат вазифасини бажариб турган 59 ёшли шифокор калтакланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, поликлиникада 35 йилдан буён умумий амалиёт шифокори (айни пайтда оилавий шифокор) бўлиб ишлаб келаётган Х.Д. қабулига 2022 йил 3 ноябрь куни соат 18:30 атрофида бир нотаниш эркак 2 нафар аёл билан келган.

Эркак шифокорга турмуш ўртоғининг бетоблигини айтиб, уни текшириб қўйишини сўраган. Шифокор унга беморни текширгунига қадар оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган. Шундан сўнг эркак шифокорни ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, аёвсиз муштлаб, тепкилаб ташлаган.

Олган жароҳатлари оқибатида шифокор ҳушини йўқотган ва туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига пешона, иккала ёноқ, юз, бурун усти, бўйин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкарган жароҳатлари, тирналмалар, бош чайқалиши ташхиси билан ётқизилган. Айни пайтда даво муолажалари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олингани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан, Андижонда ҳам бир шифокор калтаклангани маълум қилинган. Тиббиёт ходимини калтаклаш билан боғлиқ ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилган.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди