Қирғизистон МДҲ давлатларига ўзаро чегаралар яқинида ҳарбий техникалар жойлаштирмасликни таклиф қилди

Қирғизистон МДҲ давлатларига ўзаро чегаралар яқинида оғир ҳарбий техникалар, артиллерия ва ракета тизимларини жойлаштирмасликни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов Москвада бўлиб ўтган учрашувда МДҲ давлатларига чегараларда жойлаштирилган ҳарбий қисмларнинг сони тўғрисида ўзаро маълумот алмашишни бошлаш ҳамда у ердаги оғир техника ва қуролларни жойлаштиришга чекловлар жорий этишни таклиф қилди.

«МДҲ форматида ваколатли тузилмалар ўртасида тезкор ахборот алмашинувини кенгайтириш, шунингдек, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлаш учун масъулиятни ошириш, қуролли кучлар бўлинмаларининг сон ва сифат таркиби ҳақида бир-бирини хабардор қилиш керак. Шу билан бирга, чегара ҳудудларида жойлаштирилган оғир техника, танклар, артиллерия ва кўплаб ракета тизимларини камайтириш лозим», — дейилади хабарда.

Марат Иманқуловнинг айтишича, ушбу таклиф МДҲнинг ташқи чегаралари учун тааллуқли эмас. Шунингдек, у бугунги кундаги чақириқ ва таҳдидлар масаласига тўхталиб, улар камаймаётганини, аксинча кўп йўналишли, ўткинчи ва хавфли бўлиб бораётганини таъкидлади.

«Ҳар қандай давлат бир зумда геосиёсий мақсадларда қуролга айланиши, турли йўналишлардан зарбалар қабул қилиб, ўйин иштирокчиси бўлиши мумкин», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатларининг махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради