Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди
Қозоғистонда 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:08 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила координаталари: 41,56 градус шимолий кенглик; 68,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 41 километр шимолий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Тошкент шаҳрида 4 балл, 41 километр;
- Тошкент вилоятида 3 балл, 68 километр;
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 120 километр.
Аввалроқ Наманган вилояти Уйчи туманида 4 ноябрь зилзила содир бўллани маълум қилинганди. Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди