Самарқандда бир кило опий билан қўлга олинган эркак қамалди

Самарқанд вилояти Ургут туманида бир килограмм опий гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган эркак 8 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хиамати хабар берди.

Фото: Олий суд матбуот хиамати

Қайд этилишича, туман ҳудудидаги «Чеп» маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.С. Cobalt машинасида Жартепа—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилганда машина салонида 1 килограмм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, у гиёҳвандлик моддасини Ургут туманида яшовчи фуқародан бошқа бировга етказиб бериш учун олганлиги, бунинг учун унга 500 доллар хизмат ҳақи берилганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан гиёҳвандлик моддаси айланмаси билан шуғулланган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

Унга кўра, Ш.С. Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ҳамда 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш)нинг 5-қисми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ ДХХ Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган психотроп дориларни сотувчи гуруҳ фаолиятига чек қўйгани, Тошкентда нарколаборатория ташкил қилганларни ушлангани, Самарқандда 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди