Самарқанддаги саммит сабаб қолдирилган дарслар қачон ўтиб берилиши маълум қилинди

Самарқанддаги мактабларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти муносабати билан қолдирилган дарслар қандай қопланиши маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қолдирилган дарс соатлари кузги ва баҳорги таътиллар ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, шаҳардаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Оқдарё,Тойлоқ, Самарқанд туманларининг маҳаллий кенгашлари қарорлари ва Жомбой туман ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан, Самарқанд туманидаги 3 та (7, 23, 53-сонли), Тойлоқ туманидаги 5 та (11, 12, 15, 17, 59-сонли), Оқдарё туманидаги 5 та (25, 38, 39, 41, 48-сонли), Жомбой туманидаги 6 та (5, 6, 8, 22, 20 ва 44-сонли) умумтаълим мактабларига 5-19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилиб, қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланганди.

Унга кўра, муассасаларда қолдирилган дарслар кузги таътил 4, 5, 7 ва 8 ноябрь ҳисобидан, 9, 10, 12, 13, 14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, жами 5 ўқиш куни;

Шунингдек, 2022 ийлнинг 15, 16,17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни 2023 йил баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилишини маълум қилинган.

Аввалроқ Самарқандда 2022 йил 15–16 сентябрь кунлари  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда янги ўқув йили 20 сентябрдан бошланиши маълум қилинганди. Шунингдек, Самарқанддаги ОТМ талабаларининг дарслари ноябрь ойида тўхтатилиши юзасидан маълумот берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди