USM ҳолдинги Алишер Усмонов сурати ва компания номидан фойдаланилган рекламаларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқини USM ҳолдингига алоқадорлиги айтилаётган лойиҳаларга сармоя киритишга, шунингдек, Алишер Усмонов ёки унинг хайрия жамғармасидан шерик бўлишга ёки ёрдам олишга чақирувчи сохта эълон ва рекламалар пайдо бўлди. Мазкур ҳолатга ҳолдинг матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бундай сохта рекламалар қонуний тарафлама зудлик билан блокланишига қарамай, янгилари пайдо бўлмоқда.

Сохта рекламаларга мисоллар

Айни пайтда Facebook ва Instagram Мексиканинг DIF Guerrero ташкилоти (эҳтимол киберҳужумга учраган) аккаунтидан эълон қилинган рекламаларни фаол равишда тарғиб қилмоқда. Унда фойдаланувчиларга юқори даромадли сармоянинг турли шаклларини таклиф қилмоқда.

Реклама материалларини жойлаб бораётган сохта сайтларга мисоллар

USM ҳолдингига кўра, на компания, на унинг акциядорлари, хусусан, Алишер Усмонов ҳеч қачон жисмоний шахслар учун инвестиция лойиҳасини ишга туширмаган ва бошлашни режалаштирмаган ва бу мавзудаги сайтлар, нашрлар ёки рекламаларга алоқадор эмас.

Шунингдек, бундай рекламаларга дуч келган ҳар бир кишидан уларга эътибор бермаслик ёки улар ҳақида эълон қилинган манбаларга шикоят қилишлари сўралган.

«Ҳушёр бўлинг, яқинларингизни огоҳлантиринг ва фирибгарларнинг ҳийлаларига алданманг. Агар сиз уларга пул ўтказган бўлсангиз ва қайтариб олмаган бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинг», дейилади компания ахборотида.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди