Америкалик астрономлар Ерга энг яқин масофадаги қора туйнукни аниқлади

Америкалик астрономлар Ерга энг яқин масофадаги қора туйнукни аниқлади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Фото: NOIRLab/NSF/AURA

Маълум қилинишича, қора туйнук Ердан 1600 ёруғлик йили узоқликда, Ophiuchus юлдуз туркумида жойлашган: ҳозиргача аниқланган кейинги энг яқин қора туйнук Monoceros юлдуз туркумида, тахминан 3000 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Ушбу янги қора туйнукни Сомон йўли галактикасида олдинроқ аниқланган 20 га яқин бошқаларидан ажратиб турадиган нарса, Ерга яқинлигидан ташқари, у умуман ҳаракатсиз — яқин атрофдаги юлдузларни ҳалокатга учратмайди ва уларни ютиб юбормайди.

Маълумот учун, ҳар бир галактикада Қуёшдан миллионлаб марта каттароқ бўлган ўта массив қора туйнуклар мавжуд. Олимлар уларнинг қаердан келгани ҳақида аниқ фикрга эга эмаслар. Кичикроқ қора туйнуклар термоядровий ҳаёти тугаган, сўнган юлдузлардан ҳосил бўлади деб тахмин қилинади.

Аввалроқ Хаббл телескопи шаклланаётган юлдузни суратга олганди. Шунингдек, телескоп орқали сўнаётган юлдуз тасвири муҳрланганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди