Испания полицияси энг катта миқдордаги марихуанани мусодара қилди

Испания полицияси мамлакат бўйлаб ўтказилган рейдлар давомида 32 тонна марихуанани мусодара қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Фото: Испания фуқаролик гвардияси/Reuters

Маълум қилинишича, Испанияда қиймати камида 64 миллион евро бўлган марихуана мусодара қилинган бўлиб, бу ҳозиргача бўлган энг катта миқдор ҳисобланади.

Полиция «Боғлар» деб номланган операция мобайнида Испания бўйлаб ферма ва ишлаб чиқариш корхоналарида рейд ўтказган. Рейдларда 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган тўққиз эркак ва 11 аёл ҳибсга олинган.

«Фуқаролик гвардияси ҳозиргача топилган энг катта миқдордаги қадоқланган марихуанани мусодара қилди. Бу тахминан 1,1 миллион ўсимлик дегани», — дейди Испания фуқаролик гвардияси вакили.

Полициянинг маълумот беришича, жиноий гуруҳ марихуана ўсимликларини қуритиб, қадоқлаб, Испания, Швейцария, Нидерландия, Германия ва Бельгиянинг баъзи қисмларига жўнатган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда афюн ўрнини эгаллаган гиёҳванд модда маълум бўлганди. Шунингдек, британиялик депутат афғонистонликларга қонуний равишда гиёҳванд модда етиштиришга рухсат берилиши кераклигини айтганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди