Мактаб ўқувчисини калтаклаган қашқадарёлик депутат мақомидан маҳрум қилинди

Қашқадарёда «ЎзЛиДеП» депутати қизи билан «гаплашиб юрган» мактаб ўқувчисини ўғли билан биргаликда калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Унга нисбатан чора кўрилиб, депутатлик мақомидан маҳрум қилингани маълум қилинди. Бу ҳақда партиянинг Telegram’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 5 ноябрь куни Қамаши туманида «ЎзЛиДеП» туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашига «ЎзЛиДеП»дан сайланган депутатларнинг партия гуруҳи қўшма мажлиси бўлиб ўтган. Йиғилишда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Нуртоев Панжи Норбоевичнинг хатти-ҳаракатлари атрофлича муҳокама қилинган.

Йиғилиш иштирокчилари унинг узоқ йиллар тумандаги фермерлик ҳаракати ривожига ҳисса қўшиб келгани, ушбу йўналишдаги фаоллиги инобатга олиниб дастлаб партия аъзолигига қабул қилингани, кейинчалик номзоди халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига илгари сурилганини айтиб ўтган.

Бироқ, унинг шу кунларда содир этган салбий ҳаракатларини оқлаб бўлмаслиги, ҳуқуқий давлатда «ҳеч кимга ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа шахсга жисмоний куч ишлатиш, ўзбошимчалик билан, қонунни қўпол тарзда бузиб, жазо қўллаш ваколати берилмаганлиги» таъкидланди.

Панжи Нуртоев томонидан мактаб ўқувчиси бўлган йигитнинг «ножўя хатти-ҳаракатларига жавоб тариқасида аёвсиз калтакланганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги» айтиб ўтилди.

«Қолаверса, мазкур воқеага аниқлик киритиш мақсадида унга мурожаат қилган журналистнинг саволларига берган бемаъни жавоблари, хусусан, ишлатилган ҳақоратли сўзлари нафақат унинг ўзи, оиласига, балки у аъзо бўлган партиянинг обрўсига, депутатлик шаънига жиддий доғ туширди.

Йиғилиш қатнашчилари П.Н.Нуртоевнинг қонунга зид ушбу қилмишларини ҳеч қандай важ билан асослашнинг имкони йўқлиги, йўл қўйилган мазкур хатти-ҳаракати билан у партия Устави талабларини қўпол равишда бузганлиги, оқибатда бундан кейин унинг партия сафида қолиши асло мумкин эмаслигига урғу беришди.

‘ЎзЛиДеП’ Қамаши туман кенгаши ўз ваколатларидан келиб чиқиб, ўзининг амалдаги қонунларга зид ҳаракатлари билан партия шаънига доғ туширгани учун ‘ЎзЛиДеП’ уставининг 3.4 бандига асосан П.Н.Нуртоевни партия сафидан чиқариш масаласини овозга қўйди. Ушбу таклиф мажлис иштирокчилари томонидан қабул қилинди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда депутат фуқаронинг уйига бостириб кириб уни дўппослагани айтилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида эркак ва депутат аёл ишқий муносабатда бўлган пайтида ушлангани юзасидан ИИББ муносабат билдирганди. Кейинроқ «ХДП» партияси ҳам бунга нисбатан муносабат билдирган. Бундан ташқари, ишқий муносабатда бўлган вақтда ушланган аёлнинг ўзи воқеа юзасидан бир нечта саволлари борлигини маълум қилганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди