Навоийда сел кўприкка зарар етказди — видео

Навоий вилояти Нурота туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел келиши кузатилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд этилишича, 6 ноябрь куни соат 14:25 дан 15:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Нурота туманининг «Оқмачид» МФЙ ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳудуддаги сел йўлидан кўп миқдорда ёмғир сувлари келган. Ҳодиса натижасида туманнинг «Нуротабир» қабристонига ўтишда қурилган сел йўли кўпригининг бир қисмига зарар етган. Қабристон ҳудудига зарар етмаган.

Шунингдек, Нурота тумани «Нурфахр» МФЙ «Парпиузоқ» массивидаги 3 та аҳоли яшаш уйининг томорқаларига ёмғир суви тўпланган. Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ.

Келтирилишича, айни пайтда воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан юзага келган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел хавфи ҳақида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?
Янгиликлар18:37 | 30.11.22
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?