Ўзбекистонда 8–11 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 8–11 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ; Устюртда ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 9-11 ноябрь кунлари кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса 4-9 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундуз куни 6-11 даража илиқ; 9-11 ноябрь кунлари кечаси ҳарорат 2 даража совуқ, кундузи эса 6-11 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. 8 ноябрь куни кечаси ва кундузи ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 8 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ; 9-11 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи эса 5-10 даража илиқ; 11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 8 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи эса 7-12 даража; 10-11 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 8 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 9-10 ноябрь кунлари кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 ноябрда эса кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 8-9 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 8 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади, 10-11 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ; 9-10 ноябрь кунлари кечаси 2-7 даража, кундузи эса 3 даража совуқ; 11 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади