Ўзбекистонда солиқ тушумлари ҳажми ошди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида давлат бюджетига 123,8 триллион сўмлик солиқ тушумлари амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси раҳбарлигида қўмитанинг навбатдаги ҳайъат мажлиси ўтказилди.

Йиғилишда йирик солиқ тўловчиларга фойда ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасининг пасайтирилганлиги, амортизация ажратмалари нормалари – ўртача 2 баробарга, 1 марталик инвестициявий чегирма миқдори – 2 баробарга, фаолият натижасида кўрилган ва келгуси даврга ўтказиладиган зарарларнинг чекланган миқдори жорий солиқ даври базасининг 60 фоизидан 100 фоизигача оширилганлиги айтилди.

Қайд этилшича, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида давлат бюджетига 123,8 триллион сўм ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 триллион сўмга кўп солиқ тушумари таъминланганлиги ва ҳудудий давлат солиқ бошқармаларида тушумларнинг ўсиши 33 фоизга етган.

Шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тушумлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 140 фоиз, ҚҚС 133 фоиз ва фойда солиғи тушумлари (Навоий ва Олмалиқ КМКларидан ташқари) 156 фоизга ўсганлиги кўрсатилиб, 2022 йил якунигача ушбу ўсиш даражасини сақлаб қолиш чоралари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, йўл қўйган жиддий хато камчиликлари учун Фарғона, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ДСБларининг 4 нафар масъуллари махсус унвонларидан маҳрум этилиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистонда фойдаланилмаётган объектларнинг солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото