Ўзбекистонликлар iPhone 14 Pro сотиб олиш учун қанча ишлаши кераклиги ҳисоблаб чиқилди

Ўзбекистонликлар iPhone 14 Pro сотиб олиш учун неча кун ишлаши кераклиги маълум бўлди. Бу ҳақда Picode хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари асосий конфигурациядаги iPhone 14 Pro учун 103,7 кун ишлаши керак бўлади.

Гаджетнинг нархи 999 долларни ташкил қилади. Шуни ҳисобга олиш керакки, бу тўртта штат учун тегишли «соф» нарх (0 фоиз савдо солиғи). Масалан, Ўзбекистонда 14 Pro учун тахминан 1,6 минг доллар тўлашингиз керак бўлади.

МДҲнинг бошқа мамлакатларида iPhone’ни неча кунлик иш ҳақи эвазига ҳарид қилиш мумкинлиги қуйида келтирилган:

  • Тожикистон — 179,5 кун;
  • Қирғизистон — 136,3 кун;
  • Озарбайжон — 83,8 кун;
  • Арманистон — 76,7 кун;
  • Беларусия — 55,2 кун;
  • Қозоғистон — 58,5 кун;
  • Россия — 39,7 кун.

Ўзбекистонда 2021 йилга нисбатан талаб қилинадиган иш куни бир ҳафтага ошгани маълум қилинган. Шунингдек, янги iPhone олиш учун швейцарияликлар 4,6 кун ишлаши керак бўлади. Энг ёмон натижа Аргентинада бўлиб, у ерда гаджет 180 кунлик иш ҳақи эвазига ҳарид қилиниши мумкин.

Аввалроқ Apple тақдимотида iPhone 14 намойиш қилингани ҳақида хабар берилганди. iPhone 14 Plus 6,7 дюймли дисплейга эга. iPhone 14 эса iPhone 13 билан бир хил дисплейга эга. Иккала смартфонга ҳам iPhone 13 Pro каби А15 процессори ўрнатилган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди