Қашқадарёда «Ваз 2101» темир йўл кесишмасида ЙТҲга учради — видео

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ўтувчи темир йўл кесишмасида ЙТҲ содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 5 ноябрь куни соат 21:55 лар атрофида 4Р-84 «Чироқчи—Яккабоғ—Шўрбозар» автомобиль йўлининг 18-километрида ҳайдовчи Р.Ғ. бошқарувида бўлган «УАЗ 2101» русумли автомобиль бошқарувни йўқотиши оқибатида темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Қашқадарёдаги темир йўл кесишмаларидан бирида автомобиль тўхтаб қолганди. Навоийда юк поезди Matiz’ни уриб юборгани хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида темир тўсиққа урилган юк машинаси йўл ўртасида тўхтаб қолганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди