Россияга дрон етказиб бергани учун Эрон ҳарбий объектларига зарба бериш таклиф қилинди

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк халқаро ҳамжамиятни Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга дрон етказиб бергани сабабли Эрондаги учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарилувчи марказларга зарба беришга чақирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Подолякнинг қайд этишича, санкциялардан ташқари Эрондаги дрон ва баллистик ракеталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган марказларга зарбалар бериш керак. У Эронга нисбатан жорий этилаётган санкциялар етарли эмаслигини айтиб ўтди.

«Менимча, учувчисиз дрон ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи марказларга аниқ зарбалар бериш мумкин. Эрон буни жазосиз давом эттира олмайди», — дейди Подоляк.

Маълумот учун, 5 ноябрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги ҳарбий амалиётлар бошланишидан олдин Россияга чекланган миқдорда учувчисиз учоқлар топширилганини тан олганди.

Аввалроқ Эрон Саудия Арабистонига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

 

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди