Сурхондарёда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг машғулотлари бошланди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Йиғиннинг очилиш маросимида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлими бошлиғи подполковник Дилмурод Шералиев иштирок этиб, қўшинларнинг жанговар тайёргарлик даражасини дунёнинг энг илғор армиялари билан тенглаштириш учун ҳарбий қисм ва муассасаларда барча моддий-техник асослар, ҳарбий хизматчиларга зарур шарт-шароитлар яратилганини таъкидлади.

Шундан сўнг дастлаб йиғин иштирокчиларининг машғулотларга тайёргарлиги, хусусан, уларнинг қурол-яроқлари, юк қоплари, командирлик сумкалари ва ҳужжатлари кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга махсус ва техник ҳамда жисмоний тайёргарлик жараёнларини янгича усулларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қайд этилишича, йиғин 16 ноябрь кунига қадар давом этади.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди