Telegram’да янги функциялар пайдо бўлди

Telegram мессенжерида янги функция — 200 ва ундан ортиқ кишилик гуруҳларда мавзулар бўйича алоҳида чатлар яратиш ҳамда premium версия обуначилари учун овозли хабарларни тўғридан–тўгри таржима қилиш имконини берувчи функция пайдо бўлди. Бу ҳақда Telegram хабар берди.

Келтирилишича, Telegram’нинг янгиланган версиясида 200 ва ундан ортиқ кишилик гуруҳларда мавзулар бўйича алоҳида чатлар яратиш функцияси ишга туширилди. Шунингдек, мессенжер бир нечта йиғиладиган оммавий номларни чатларга боғлашга рухсат берди ҳамда анимацион реакцияларни ишга туширди.

«Суҳбатлардаги маълумотлар оқимини кузатишни осонлаштириш учун 200 ёки ундан ортиқ аъзодан иборат гуруҳлар маъмурлари энди мавзулар бўйича муҳокамаларни ташкил қилишлари мумкин. Янги функция асосий гуруҳ ичида муайян муҳокамалар учун алоҳида чатлар яратиш имконини беради», — деб ёзади Telegram.

Бундан ташқари, Telegram premium версия обуначилари учун овозли хабарларни таржима қилиш имкониятига яратилди. Ушбу янгиланишдан бошлаб premium фойдаланувчилари янги видеохабарларни транскрипциялаш функцияси туфайли бир зумда нутқни видеолардан матнга таржима қилишлари мумкин бўлади, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, янгиланган версия 12 та янги расмий кулгичлар тўпламини ўз ичига олади ҳамда бир нечта йиғиладиган оммавий номлар чат ва аккаунтларга боғланиши мумкин.

Аввалроқ Telegram‘да пулли фойдаланувчилар учун бир қанча янги функциялар қўшилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди