Twitter тасдиқланганлик белгисига эга ҳисоблар учун ойига 7,99 долларлик обунани ишга туширди

Twitter тасдиқланганлик белгисига эга ҳисоблар учун ойига 7,99 долларлик обунани ишга туширди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, App Store дўконида янгиланган Twitter Blue обунаси пайдо бўлган. Энди у кўк белгидан фойдаланиб, ҳисоб эгасининг шахсини текшириш имкониятини ўз ичига олади. Обуна нархи ойига 7,99 доллар. Twitter Blue фақат бир нечта мамлакатларда ишлайди.

«Бугундан бошлаб биз Twitter Blue’га ажойиб янги функцияларни қўшмоқдамиз. Агар ҳозир обуна бўлсангиз, Twitter Blue’ни ойига 7,99 долларга олинг», дейилади iOS янгиланишида. Android тизимида эса бу хусусият ҳозирча мавжуд эмас.

Twitter Blue обунаси аввал ҳам бўлган, лекин у текширишни ўз ичига олмаган ва 4,99 доллар турган. У фақат АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва Буюк Британияда ишлаган. Олдин ҳисобни текшириш функцияси бепул бўлиб, фақат «ҳақиқий, мазмунли ва фаол» ҳисоблар учун мавжуд бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш учун 44 миллиард доллар таклиф қилган ва якунда харид амалга ошганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди