АҚШ Украина музокараларни Херсонни эгаллаб бўлгач бошлаши керак деб ҳисоблайди — La Repubblica

АҚШ ва НАТО расмийлари Россия билан музокараларни Украина армияси рус қўшинлари томонидан босиб олинган Херсонни озод қилганидан кейин бошлаш керак деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда La Repubblica хабар берди.

Маълум қилинишича, НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида очиқланган сўнгги таҳлилга кўра, Россиянинг Херсондаги мағлубияти ҳарбий, сиёсий ва дипломатик нуқтаи назардан муҳим ва Москва билан биринчи ҳақиқий музокараларни бошлаш имкониятини беради.

Ноябрь ойи бошида Американинг The Washington Post газетаси АҚШ президенти маъмурияти Украина ҳукуматидан Украинани қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар аҳолисини хавотирга солмаслик учун Киев Москва билан музокараларга тайёр эканлигини очиқ намойиш қилишни сўрагани ҳақида хабар берган эди.‌‌

Октябрь ойида Украина президенти Владимир Зеленский «Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиш мумкин эмаслиги» ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Бу Россия Украинанинг ДХР, ЛХР, Донецк ва Луганск ҳудудларини «референдум»лар воситасида ўзига қўшиб олганидан сўнг амалга оширилганди. Бундан олдин Зеленский агар ҳудудлар аннекция қилинса, Украина Россия билан ҳар қандай музокарадан бош тортиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Россия вакиллари 2022 йил баҳорида (Бучада тинч аҳоли ўлдирилганидан кейин) узилиб қолган Украина билан музокараларни қайта бошлашга тайёр эканликларини бир неча бор маълум қилган. Маълумотларга кўра, Россия расмийлари 2023 йилнинг февраль-март ойларида янги ҳужумга тайёргарлик кўриш учун вақтдан ютиш мақсадида Украина билан тўлақонли тинчлик шартномасини эмас, балки вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишмоқчи.‌‌

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади