Бугун оқшоми. ИИБда вафот этган 15 ёшли бола, «Дилафрўз»га чув тушган йигит, тегажоғликка учраган 6 ёшли қизча

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Москва—Тошкент йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўндирилди

Москва—Тошкент йўналишидаги HY-602 рейси Boeing-787-8 самолёти Навоийга фавқулодда қўндирилди. Маълум қилинишича, самолёт экипажининг бундай қарорга келишига Тошкент осмонида шаклланган кучли шамол таъсир қилган.

«Дилафрўз»га чув тушган йигит

Тошкент вилоятида «Дилафрўз» исмли эркаклар 24 ёшли йигитнинг беҳаё суратларини тарқатиб юбормаслик эвазига 1000 доллар талаб қилгани маълум бўлди. Қайд этилишича, жабрланувчи ижтимоий тармоқда Дилафрўз исмли «қиз» билан танишган. Унга бошқалар кўриши мумкин бўлмаган суратларини жўнатган ва учрашув жойини белгилаган. Учрашувга бориб Дилафрўзнинг ўрнига икки эркакни кўрган. Шундан сўнг, йигит ИИБга мурожаат қилиб, «Дилафрўз» уни чув туширганини маълум қилган.

Текширувлар давомида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 28 ва 34 ёшли икки эркак амалга оширгани аниқланган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган

Тошкентда олти ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида номаълум эркак 6 ёшли қизчага нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этгани маълум қилинди. Қайд этилишича, эркак дугонаси билан ўйнаб юрган қизни мушукча беришини айтиб, алдаб, чақириб олган ҳамда биринчи ва иккинчи қават ўртасидаги зинада уни ечинтириб лабларидан ўпа бошлаган. Қиз бақирмаслиги учун оғзини қўли билан беркитиб, шаҳвоний ҳирсини қондиришда давом этаётган вақтда хонадонлардан бирининг эшиги очилганини сезиб қолиб, қизни кийинтириб, 10 гача санаб, сўнг кўчага чиқишини тайинлаган.

Қизча бегона эркакнинг унга нисбатан қилган ҳаракатларини онасига айтиб берганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилинган ва гумондор эркак икки кунда кузатув камералари орқали топилган. Унга нисбатан 129-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номувофиқ ҳаракатлар қилиш) ва 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди

Сурияда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафидга қўшилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида туғилган 27 ёшли йигит хорижда мавсумий ишда фаолият олиб борган вақтида террорчилик ташкилоти аъзолари билан ижтимоий тармоқ орқали доимий алоқада бўлиб келган. 2019 йилда Сурияга бориб, юқорида номи келтирилган гуруҳга аъзо бўлган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган. Давлат хавфсизлик хизмати чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда уни ушлаб Ўзбекистонга олиб келган.

Эндиликда Самарқандда автобусларга ўрнатилган видеорегистраторлар ҳам қоидабузарликларни ёзиб олади

Самарқанд шаҳридаги автобусларга ҳам видеорегистраторлар ўрнатилмоқда. Эндиликда йўловчи автобусларга ўрнатиладиган мазкур қурилмалар йўллардаги қоидабузарликларни қайд этиб боради.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бугунги кунда йўллардаги ҳаракатни тартибга солишда аксарият ҳолатларда фақат жарима қўллаш фойда бераётганини таъкидлаган.

Президент спортчиларга бериладиган янги имтиёзлар ҳақидаги қарорни имзолади

Ўзбекистонда халқаро рейтинги юқори спортчилар жисмоний тарбия йўналишидаги ОТМ ва филиалларнинг ижодий имтиҳонидан озод қилинади. Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;
    Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;
  • Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;
  • Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан «Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси» ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ташкил қилинади.

Фарғона ИИБ билан боғлиқ икки ҳолат

1. Фарғонада ўғирлик қилгани учун вилоят ИИБга олиб кетилган 15 ёшли бола вафот этди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманида 2007 йилда туғилган бола 2022 йилнинг 16 ноябрида Бувайда туманида савдо мажмуасида ўғирлик қилгани учун Қўқон шаҳридаги ИИБ ЖХХ ҲПБ ВEИҲЁКМга жойлаштирилган. Эртаси куни эса соғлиғи ёмонлашгани оқибатида ҳушидан кетган ва шифохонага олиб кетилаётганда, йўлда вафот этган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасида унинг ўлимига бош мия калла ёпиқ шикасти, мия қаттиқ парда остига қон қуйилиши, бош мия моддасининг лат ейиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, жиноятга бевосита алоқадор икки нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан ИИБ ЖХХ ҲПБ ВEИҲЁКМ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

2. ИИБ ходимлари маст фуқарони «дубинка» билан калтаклади

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 4 ноябрь куни Қува тумани ИИБ профилактика инспектори М.Т ва С.Ж. лар «Пастки Хўжа Ҳасан» МФЙ ҳудудида фуқаро О.Й маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлигини кўриб, шахсига ойдинлик киритиш ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувга боришни таклиф қилганда фуқаро О.Й уларга бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

Ходимлар «Ички ишлар тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси ҳамда Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқ отар қуролни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» ги 55-сонли буйруғи талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатини бартараф этиш учун О.Й. га нисбатан махсус восита–резина таёқдан фойдаланишган.

Мазкур ҳолат шу куни тегишли тартибда рўйхатга олиниб, О.Й. нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фуқаро О.Й билан суҳбатлашилганда ҳақиқатдан ҳам ўша куни ўта маст ҳолатда бўлгани, ходимларга нисбатан қилган хатти- ҳаракатларидан афсусда эканлигини билдирган.

«Шунингдек, видеотасвирдаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади бошқарма хабарида.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото