Бухорода муқаддам судланган эркак етти сотих ерни 105 минг долларга сотмоқчи бўлди

Бухоро вилояти Бухоро туманида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ажратилган етти сотих ер майдонини 105 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган фуқаро О.А. катта миқдордаги пул маблағлари билан қўлга олинган.

У Ч.Б.нинг ишончига кириб, тумандаги Боғидашт маҳалласи ҳудудидан унинг синглиси номига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ажратилган етти сотих ер майдонини 105 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар ва 200 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. фуқаро М.А.га танишлари орқали Кўкдала тумани Аннаруз маҳалла ҳудудида жойлашган 60 сотих захирадаги ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 150 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

А.Ж.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, бошқа бир фуқаро М.Б. фуқаро А.Ж.дан 60 сотих захирадаги ер майдонини М.А.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 130 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди