Ибодат қилаётган украиналиклар, Сеулда ёқилган минглаб шамлар, Билли Айлишнинг ажабтовур либоси — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Яқинда Украинанинг Россия назоратидаги Донецк вилояти, Амвросиевка шаҳрида маҳбуслар алмашинувида Донецк ва Луганск вилоятларининг Россия назоратидаги қисмларидан бошқа ҳарбий хизматчилар билан бирга озод этилган аскар укаси билан қучоқлашмоқда.

Yaqinda Ukrainaning Rossiya nazoratidagi Donetsk viloyati, Amvrosievka (Amvrosievka) shahrida asir almashishda Donetsk va Lugansk viloyatlarining Rossiya nazoratidagi qismlaridan boshqa harbiy xizmatchilar bilan birga ozod etilgan harbiy xizmatchi ukasini quchoqlamoqda.
Фото: Reuters                                                                                                                                                                              Украина православ диндори Киевдаги Авлиё Володимир соборида якшанбалик маросимида шам ёқмоқда.
Ukraina pravoslav dindori Kiyevdagi Avliyo Volodimir soborida yakshanbalik marosimida sham yoqmoqda.
Фото: Reuters

Муқаддас Владимир соборида, Киев Патриархиясининг Украина православ черковида ибодат қилаётган одамлар.

Фото: Getty Images

Украинанинг Киев шаҳрида кафени қувватлантираётган генераторга қараб турган аёл. Украина бўйлаб Россиянинг ракета зарбалари оқибатида электр тизимида узилишлар юзага келган.

Фото: Getty Images

Украиналик аёл Италиянинг Милан шаҳридаги Арcо делла Паcэ митингида мегафонда гапирмоқда.

Фото: Anadolu агентлиги/Getty Images

Россиянинг Калининград ҳуудуди билан чегарага сим тўсиқ тортаётган Полша ҳарбийлари.

 

Фото: AFP
Фото: AFP

Перу пойтахти Лима кўчаларида коррупцияда айбланиб олтита жиноят учун терговга тортилган президент Педро Кастилёнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар.

Фото: AFP/Getty Images

Бразилияда амалдаги президент Жаир Болсонаронинг тарафдорлари уюштирган намойишни бостиришга ҳаракат қилаётган хавфсизлик хизмати ходимлари. Мамлакатдаги сайловларда Болсонаро мағлуб бўлди.

Фото: AFP/Getty Images

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хонга суиқасд уюштирилганидан кейин норозилик намойишларида қатнашаётган аёллар.

Фото: Anadolu агентлиги/Getty Images

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги City Hall Plasa’га йиғилган одамлар Хэллоуин байрамидаги тиқилинчда ҳалок бўлганларни хотирлаб шам ёқмоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британияда одамлар 5 ноябрь куни ҳар йили ўтказиладиган Люес гулхан кечаси байрамларида қатндилар. Анъанавий тантаналар учун Люеснинг тор кўчалари бўйлаб машъала ёқиб амалга оширилган юришларда олтита гулхан жамияти ва 3000 киши иштирок этди.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Пенсилвания шаҳридаги Лиакурас марказида Жо Байден, Барак Обама, Пенсилваниядан Демократик Сенат номзоди Жон Феттерман ва Демократик партиядан губернаторликка номзод Жош Шапиро билан митингда уларнинг тарафдорлари рақсга тушмоқда.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Флорида штатида Мексиканинг Марҳумлар куни номли миллий байрамини нишонлаётган одамлар.

Фото: EPA

Қувайтда бўлиб ўтган шоуда ранг-баранг Макау тўтиқушларини кўтариб олган киши.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШнинг Калифорния шаҳрида Rock-n-Roll бўйича юбилей концертда чиқиш қилаётган Лионел Ричи ва Дейв Гроҳл.

Фото: Getty Images

Америкалик қўшиқчи Билли Айлиш ва Жесси Рутерфорд Лос-Анжелес округи санъат музейида бўлиб ўтган LACMA Art+Film Gala’га ташриф буюрди.

Фото: AFP/Getty Images

Франциянинг Париж шаҳрида сербиялик Новак Жокович ATP World Tour Masters 1000 турнирининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари ярим финалида грециялик Стефанос Циципасга қарши баҳсда қатнашмқода.

Фото: AFP/Getty Images

Озодлик ҳайкали ортидан чиқиб келаётган қуёш.

Фото: AFP

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида 1905 йилгача ишлаб чиқарилган ретро автомобилларнинг анъанавий пойгаси бўлиб ўтмоқда. Пойгада 350 дан ортиқ уловлар қатнашяпти. Суратда эса бузилиб қолган машинасини тузатишга уринаётган одамлар.

Фото: Anadolu агентлиги/Getty Images
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео