«Корхоналаримиз йирик етказиб бериш занжирларига қўшила олмаяпти» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хихмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, йиғилишда Ўзбекистон GSP+ тизимига қўшилганига бир йилдан ошгани, Европа бозорида сотиладиган тайёр маҳсулотлар учун транспорт харажатларига 70 фоизгача субсидия берилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, GSP+’га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилган.

Президент мамлакатдаги корхоналар йирик етказиб бериш занжирларига қўшила олмагани, халқаро сертификати йўқлигини танқид қилган. Корхоналар махсулотнинг сифати яхши бўлса ҳам, уларни сота олмаётгани таъкидлаган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Аввалроқ Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда жаҳондаги энергоресурслар билан боғлиқ муаммоларнинг мамлакатга таъсири ҳақида сўз юритилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда олти ойда тиббий буюмлар экспорти тўққиз баробарга ошгани маълум қилинганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди