Москва—Тошкент йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўндирилди

Москва—Тошкент йўналишидаги HY-602 рейси Boeing 787-8 самолёти Навоийга фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт устида ўта кучли шамол силжиш ҳодисаси лайнерни аэродромга қўниши учун тўсқинлик қилган.

Юқори қатламларда турли булутлар оқимидаги силжиш кучи 8 метр/секунд фарқлангани учун самолёт хавфсиз қўнишида муаммолар келтириб чиқаради. Авиация йўриқномаларида 6 метр/секунддан юқори шамол силжиш ҳодисаси «ўта кучли» гуруҳда тавсифланган.

Аввалроқ Москва—Бухоро йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўнганди. Эслатиб ўтамиз,

Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлгани, Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди