Ўзбекистонда заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш миқдори бир баравар оширилади

Ўзбекистонда 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтган саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланган.

Бу талабни бемалол маҳаллий заргарлар қондириши мумкинлиги таъкидланган. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:

  • олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;
  • кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;
  • олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;
  • заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;
  • 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

Шунингдек, тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев мутассадиларга қурилиш материаллари экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш, ички бозор учун 5 триллион сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш васифасини юклагани, Ўзбекистонда тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 млрд сўм йўналтирилиши ва мутасаддиларга экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифасини юклагани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди