Қашқадарёда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси

Қайд эртилишича, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Шаҳрисабз-Мираки йўлининг 1-километрида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юзага келган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинган.

Вилоят транспорт бошқармаси воқеа бўйича берган қўшимча маълумотларга кўра, Isuzu русумли автобус Шаҳрисабз шаҳридан Шаҳрисабз туманининг Қутчи қишлоғига доимий йўловчи ташиган. Автобуснинг йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи махсус лицензияси ҳам мавжуд бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида 10 дан ортиқ йўловчи бўлган, уларга жиддий зарар етмаган.

Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Аввалроқ Навоийда ичида йўловчилари бўлган автобус ағдарилиб кетгани, Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Kia ағдарилгани, Қамчиқ довонида иккита Isuzu билан тўқнашган Volvo ағдарилиб кетгани ҳамда Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида Mercedes-Benzюк машинаси ағдарилиб кетганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди