Самарқанд Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини қабул қилишга тайёр

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 11 ноябрида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади. Мазкур анжуман айнан Самарқанд шаҳрида ўтказилиши бежиз эмас. Самарқанд – азалдан халқлар, маданиятлар, тарихий даврларни боғловчи боқий шаҳар номини олиб келган.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 2021 йилда бўлиб ўтган саммитда Туркий кенгаш Туркий давлатлар ташкилоти сифатида ўзгартирилиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, туркий дунё тараққиёти учун ижтимоий бирдамлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда ушбу ташкилот доирасида марралар аниқ белгилаб олинган. Туркий дунёнинг келгуси ўн йилликлар учун ҳамкорлигининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи «Туркий дунё нигоҳи-2040» стратегик ҳужжати мазкур ташкилотнинг ўзига хос «йўл харитаси» ҳисобланади.

Айниқса, гуманитар соҳани ривожлантиришда туркий давлатларнинг ҳали ишга солинмаган салоҳияти мавжуд. Бунда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги салоҳиятидан самарали фойдаланиш лозим. Хусусан, мазкур ташкилот доирасида Туркий дунёнинг муқаддас масканларини зиёрат қилишни ўз ичига олган «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш давлат раҳбарининг ташаббуси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ташкилот томонидан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Қўқон биринчи «Туркий дунё туризм пойтахти» деб эълон қилинган.

Бундан ташқари, Президент томонидан туркий халқларнинг дунёвий фанлар ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва бой маданий мероси, улар бўйича илмий изланишлар олиб бориш ҳамда жаҳон миқёсида тарғиб этиш, Туркий оламнинг илм-фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларини, шунингдек, туркий дунё бирлигини таъминлашга улкан улуш қўшган атоқли шахсларни рағбатлантириш мақсадида халқаро Алишер Навоий мукофотини жорий этиш масалаларини қайд этиш лозим.

Халқаро Туркий маданият ташкилоти  (TURKSOY) ҳам туркий давлатлар ўртасида сайёҳлар алмашувига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.  TURKSOY халқаро ташкилоти 1993 йилда ташкил топган. Унга 6 та давлат – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия доимий аъзо ҳисобланади. Хива шаҳри 2020 йилда ушбу ташкилотнинг маданият пойтахти этиб танланган ва 2022 йилгача шу мақомни сақлаб турибди.

Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити натижасида туркий давлатларнинг ҳали ишга солинмаган кўплаб имкониятларидан унумли фойдаланиш орқали туризмни ривожлантириш бўйича аниқ режа ва вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Бекзод Нариманов,

Тошкент давлат юридик университети доценти,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди