Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбатда Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини билдирган.

Шавкат Мирзиёев 20-21 октябрь кунлари Туркманистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомидаги олий даражали учрашув ва тадбирларнинг самарали натижалари юксак баҳолаган.

Шунингдек, эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни, шу жумладан фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш орқали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.

Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 22 cентябрь, пайшанба куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 20 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилганди. Mулоқотда Тожикистон—Қирғизистон чегарасида рўй берган фожиали воқеалар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Шавкат Мирзиёев чегара ҳудудида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирган. Вазиятни нормаллаштириш юзасидан келишувга эришилгани мамнуният билан қайд этилган.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди