Сигареталар контрабандасини тўхтатиш мумкинми?

Ўзбекистонда ҳар йили миллионлаб ноқонуний товарлар, жумладан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дорилар ва пиротехника йўқ қилинади. Бозорда контрабанда маҳсулоти кимнинг айби билан тарқалади? Истеъмолчини нима қизиқтиради – нархми ёки сифатми? Бунинг ечими борми? Ушбу мақолада барча саволларингизга жавоб топасиз.

Нега нархда фарқ бор?

«Ўзи 12 минг, сизга 6 мингга бераман», — шаҳар марказидаги контрабанда сигареталар сотувчиси шундай таклиф билдиради. Чунки божсиз савдо дўконларида ҳам сигареталар бундан қимматроқ.

Маълум қилинишича, Тошкент акциз дўконларида сигареталар 11 мингдан 20 минг сўмгача сотилади. Ноқонуний расталарда бу сигареталарни ярим нархига топиш мумкин.

Статистикага кўра, ўтган йилда ноқонуний сигареталар улуши уч баробарга ўсди ва Фарғона вилоятида 30 фоизга, бутун мамлакат бўйича қарийб 15 фоизга етди.

«Ўзбекистонда контрабандага, жумладан ноқонуний тамаки маҳсулотини тарқатишга қарши курашиш борасидаги санкциялар кучайтирилганига қарамай, божхона-чегара постларида ноқонуний маҳсулотни қонунга зид равишда олиб киришга уринишлар қайд этилмоқда.

Ҳатто Тошкентда ҳам ҳозирча кутилган натижаларга эришилмади. Рақамларга қаралса, пойтахтда ноқонуний тамаки маҳсулотларини сотиш кейинги ойларда 15,4 фоиздан 14,6 фоизга тушганлигини кўрамиз»,- дейди журналист Нозим Сафарий.

Ноқонуний сигареталарнинг таркиби қандай?

Тегишли органлар томонидан бир неча блок ноқонуний сигарета аккредитациядан ўтган лабораторияга текшириш учун юборилган. Хулосага кўра, ушбу сигареталар маркировка ва қутидаги ахборот бўйича техник регламент талабларига мувофиқ келмаслиги аниқланган. Сигарета тутунида қатрон ва никотин миқдори амалдаги кўрсаткичлардан 2-5 баробар юқорилиги маълум бўлди. Ноқонуний сигареталарда технологик жараёнлар ва сифат назорати жараёнлари тўғрисида қайғуриш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди, шу сабабли бундай сигареталарда исталган муаммо юзага келиши мумкин – сифатсиз хом ашёга муайян ҳид келиши учун хушбўйлагич шимдириш кифоя.

Қонуний сотилаётган сигаретлар нега қиммат?

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқаришга мансуб бир қути қонуний сигарета нархи 12 000 сўмдан бошланади, шундан 6000 сўми – акциз ва ҚҚС. Қолган 6000 – бу хом ашё, материаллар, ишчи кучи, жиҳозлар амортизацияси, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирининг фойдасидир. Бунинг катта қисми фойда солиғи тўламайдиган, ижтимоий суғурталаш фондига пул ажратмайдиган, арзон хом ашё ишлатадиган ва технологик жараёнларни назорат қилмайдиган ноқонуний ишлаб чиқарувчиларнинг чўнтакларида қолиб кетади. Яъни, 10 000 сўм нарх қўйилганда ноқонуний ишлаб чиқарувчининг даромади камида 6000 сўм бўлади, деб бемалол тахмин қилиш мумкин. Катта яшчикда 500 та қути бўлади, демак фойда 3 миллион сўмни ташкил қилади. Агар битта юк машинасида 1200 та блок бўлса, бу 3,6 миллиард сўм дегани, яъни ҳар бир контейнердан камида 300 минг доллар фойда кўрилади. Ўзбекистонга ҳар йили 100 тадан зиёд  мана шундай контейнер кириб келади.

Давлат божхона қўмитаси «Bugun.uz» га тақдим этган ахборотга кўра, 2022 йилнинг кейинги 8 ойи давомида божхона чегаралари орқали тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтиш ва ички ҳудудда сотилиши бўйича 237 та ҳолат аниқланди. Ўтган йилнинг худди шу даврида 89 та ҳолат аниқланганди. Яъни, кўрсаткич тган йилдагидан 2,7 баробарга ошди. Оқибатда, 65 миллиард сўмлик белгиланган тартибдаги маркировкасиз тамаки маҳсулотлари аниқланди.

Ўзбекистонга ноқонуний маҳсулот қаердан келади?

Маълумотларга кўра, сигареталар контрабандасининг асосий оқимини Milano ва ESSEрусумидаги сигареталар ташкил қилади. Сигареталар Ўзбекистонга асосан БАА ва Кореядан, Тожикистон ва Қирғизистон орқали киради. Бу ушбу мамлакатлардаги паст тарифлар ва божхона йиғимларининг арзонлиги билан боғлиқ.

Статистикага кўра, божхона мамлакатга кириб келаётган контрабанда сигареталари оқимининг 10 фоизигача қисмини тўхтатиб қолиши мумкин. Қолган қисми мамлакат ичида қўлга олиниши лозим.

«Bugun.uz»га Давлат божхона қўмитасидан маълум қилишларича, энг кўп ҳолатлар Наманган (69 та), Фарғона (31 та) вилоятларида, «Тошкент-АЭРО» ихтисослашган божхона мажмуасида (33 та)да аниқланган.

Сигареталар контрабандаси Ўзбекистон бюджетига қанчалик зиён келтиради?

2022 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетининг йўқотишлари 100  миллиард сўмга тенг бўлди. Экспертлар прогнозига кўра, йил охирига қадар бу кўрсаткич 400-500 миллиард сўмга етиши мумкин.

Ўзбекистон бозорига рақамли маркировка нега зарур?

Ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган тамакига акцизлардан тушадиган даромад мамлакатлар давлат бюджети даромадларининг 1 фоиздан 5 фоизгача қисмини ташкил қилади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоизга тенг.

Сигарета ва алкоголга юқори солиқ ставкаларини киритишдан ҳукумат иккита мақсадни кўзлайди: нархи баландлиги сабабли маҳсулотни харидга қийин қилиш ва бюджетга кўпроқ пул тушириш. Аммо мамлакатда тамаки маҳсулотларига акциз паст бўлган мамлакатлардан сигареталарни ноқонуний олиб киришга рухсат берилган бўлса, бу иккала мақсадга ҳам эришиб бўлмайди. Боз  устига, кўплаб мамлакатларда контрабанда – умуман акциз солиғи тўланмайдиган ноқонуний маҳсулот мавжуд.

Натижада, сотувчи харидорга асл маҳсулотни эмас, арзон сигаретани тавсия қилади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2020 йил 31 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 833-сонли «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган. Қарор сигареталарни рақамли кодлашни кўзда тутади. Маркировканинг рақамли коди заводдан истеъмолчигача, товарни тайёрлашдан то муомаладан олишгача бўлган бутун ҳаракатлар занжирини назорат қилиш имконини беради. Товар харид қилишда кодни сканерлаш рўй беради, шундан кейин товарни муомаладан олиш тўғрисидаги ахборот божхона ва солиқ органлари назорат қиладиган электрон тизимга узатилади.

«Bugun.uz»га ДСҚ ахборот хизмати тақдим этган ахборотга кўра, 2022 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкаси бўлмаган тамаки ва алкоголь маҳсулотини сотиш тақиқланган. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи, олиб кирувчи ва сотуви субъектлар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари бузилган ҳолатда, товар (маҳсулот) реализация қилинган охирги ҳисобот чорагида улар томондан олинган соф даромад миқдорида жарима белгиланади.


Сигареталар контрабандасини тўхтатиш мумкинми?

Контрабандага қарши курашиш кўплаб чора-тадбирларни ва барча тегишли давлат тузилмаларининг жалб қилинишини талаб қилади. Жумладан, курашда божхона тизими ва чегара хизмати фаолиятининг самарадорлиги муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистонга кириб келаётган барча товарлар ва маҳсулотларнинг қонунийлигини таъминлаш керак.

Бундан ташқари, контрабандани тўхтатишга истеъмолчилар ҳам катта ёрдам бериши мумкин. Шунчаки, ноқонуний маҳсулот сотиб олмасдан. Бу билан улар ҳам давлат бюджетига ҳам ўзларининг соғлигига беъэтибор бўлмаслиги мумкин.

Ирода Жўраева тайёрлади

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди