Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати тўхтаб қолди — видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида поездлар ҳаракати тўхтаб қолгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт метрополитени ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, 7 ноябрь куни соат 19:10 да Чилонзор йўналиши ва Сергели йўлининг 5-бекатида поезд ҳаракат йўлида техник носозлик кузатилган. Натижада бекатда бўлган 17-сонли ҳаракат таркиби тўхтаб қолган ҳамда ушбу йўналишда йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезд ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

Хабарда келтирилишича, ушбу вақт оралиғида «Буюк Ипак йўли» ҳамда «Олмазор» бекатлари оралиғида поездлар жадвал асосида ҳаракатланган. Шунингдек, «Олмазор» ҳамда Сергели йўлининг 5-бекат оралиғида носозлик ҳолати тузатилгунга қадар бир томонлама ҳаракат амалга оширилган. Юзага келган носозлик мутахассислар томонидан соат 19:37 да бартараф этилган ва поездлар ҳаракати тикланган.

Аввалроқ Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган қиз 5 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото