Тошкент вилоятида «Дилафрўз» исмли эркаклар фуқаронинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

Тошкент вилояти Пискент туманида 24 ёшли эркакнинг беҳаё расмларини тарқатмаслик учун 1000 доллар талаб қилганлар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Пискент туманида 24 ёшли И.Д. ариза билан мурожаат қилиб, Instagram’да «Дилафрўз» исмли қиз билан танишиб, унга бошқалар кўриши мумкин бўлмаган фотосуратларини юборганлиги ва қиз билан кўришиш учун учрашувга чиққан вақтида номаълум икки нафар шахс уни кутиб олганини маълум қилган.

Шунингдек, улар И.Д.нинг расмларини ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига 1000 доллар талаб қилганини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдорда пул талаб қилган шахслар Янгийўл шаҳрида яшовчи 34 ёшли А.Т. ва 28 ёшли З.Р. экани аниқланган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Навоийда обрўсизлантирувчи расмини тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Қашқадарёда қизларнинг фотошоп қилинган расмини тарқатмаслик учун пул сўраган 2 йигит қўлга олинган.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради