Тошкентда хотинини аёвсиз калтаклаб келган эркак қўйиб юборилди

Тошкент шаҳрида эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, ертўлада сақлаб келгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумонланиб, қамалган фуқаро қўйиб юборилгани ҳақида тарқалган хабарларга шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жиноят ишини тергов қилиш жараёнида Д.Д.нинг адвокати томонидан илтимоснома киритилиб, унда Д.Д.нинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди, қари ота-онаси борлигини ва оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб қамоққа олиш эҳтиёт чорасини енгилроқ эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўраган. Д.Д.га нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани ва томонларнинг билдирган барча важлари тўлиқ текширилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида эркак хотинини боғча болалари олдида бўғиб, калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик у аёлини пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади