«Uzbekistan Airways» 2022 йилнинг 9 ойида 508,6 миллиард сўмлик соф фойда кўргани маълум бўлди

«Uzbekistan Airways»нинг даромадлари 2022 йилнинг 9 ойи давомида ошгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ягона корпоратив маълумотлар порталида маълум қилинган.

Қайд этилишича, «Uzbekistan Airways»нинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда компания 2022 йилнинг ўтган 9 ойида 508,6 миллиард сўмлик соф фойда кўрган. Шунингдек, авиакомпания 2021 йилнинг мос даврини 32,8 миллиард сўмлик зарар билан якунлаган. Даромаднинг ўсиши авиапарвозлар сонининг ортиши фонида содир бўлган.

Хабарда келтирилишича, олинган фойда ҳисобига ташкилотнинг 2020 йилги пандемиядаги йўқотишлар ҳисобига шаклланган қопланмаган зарари миқдори 679 миллиарддан 170,4 миллиардга камайди.

Шу билан бирга, компаниянинг балансидаги активлар ҳажми ҳам қисқаргани келтириб ўтилган. Бунга асосий сабаб сифатида воситаларнинг самолёт ва бошқа воситаларнинг эскириши ҳамда бир неча омиллар таъсир кўрсатгани айтилган.

Аввалроқ «Uzbekistan Airways»ни хусусийлаштириш жараёни бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео