АҚШ Конгресси учун сайловлар бошланди

АҚШда Конгресс сайловлари учун асосий овоз бериш куни бошланди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: «iStockphoto.com»

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5:00 да (Тошкент вақти билан 15:00) Вермонт штатидаги баъзи сайтлар очилган.

Овоз бериш жараёнида америкаликлар Вакиллар палатасини, шунингдек, Сенатнинг 100 аъзосидан 35 нафарини тўлиқ қайта сайлайди.

Конгресс сайловларидан ташқари 36 штат ва АҚШнинг учта чет эл ҳудудида губернаторлик сайловлари бўлиб ўтади; 46 штат тўлиқ ёки қисман қайта сайланган қонун чиқарувчи органларга эга бўлади.

Асосий сайлов участкалари очилгунга қадар 42 миллиондан ортиқ сайловчи почта орқали овоз берган.

Аляскада охирги сайлов участкалари ёпилади (Тошкент вақти билан 9 ноябрь 11:00).

Сўнгги таҳлилларга кўра, демократларнинг мағлуб бўлиши, республикачилар эса аксинча, кўпчилик ўринларни эгаллаши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск 100 миллионда ортиқ Twitter обуначиларига республикачииларга овоз беришни тавсия қилганди.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди