Бугун оқшоми. Президентга мурожаат йўллаган талабалар, қамоқхонада вафот этган маҳкум, Путин билан музокара ўтказишга рози бўлган Зеленский

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Наманганда эркак хотинини ўйнаши билан ушлаб олди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида эркак хотини ва ўйнашини ушлаб олиб, қариндош ва маҳалладошлари билан тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда тарқатди.

Қайд этилишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро 19 сентябрь куни соат 23:00 ларда хонадонида турмуш ўртоғи бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлаётган вақтда уларни ушлаб олган.

Шунингдек, 10 нафар қариндош ва маҳалладоши билан аёлининг ёнига келган эркакни арқон билан боғлаб, ҳолатни тасвирга олиб, ҳеч бир розиликсиз қонунга хилоф равишда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.

Воқеада иштирок этган барча, хусусан жараённи тасвирга олган ва интернетга жойлаганлар ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг турли моддаларига кўра айбланиб, уларга нисбатан турли миқдордаги жарима жазолари тайинланган.

Намангандаги махсус болалар уйида ногирон қизча калтаклангани айтилди

Наманган вилояти Давлатобод тумани психофизик ривожланишида бузилишлари бўлган ихтисослаштирилган турдаги болалар уйида ногирон қиз калтаклангани айтилди.

Қайд этилишича, 29 сентябрь куни кузатув камераларига тушиб қолган тасвирда болалар уйида ногиронлиги бўлган қизнинг тарбиясига масъул бўлган ходим унга қўпол муомалада бўлиб, бақириб овқатлантираётгани акс этган. Бошқа кунги тасвирларда эса қизни ухлатиш мақсадида бошига ураётгани айтилган.

«Қизча туғма ногирон бўлиб, онаси томонидан даволанишга ётқизилган. Бола бир ой давомида бизда даволанди, барча даво муолажаларини олди. Даволанишнинг сўнгги босқичида унинг аҳволи оғирлашиб, мушакларида тортишиш ҳолати кузатилди. Унинг овқатланишида ва ухлашида муаммолар юзага кела бошлади. Бу вазиятда қизни овқатлантиришга ҳаракат қилаётган ходимнинг муносабати сал қўполроқ кўринган бўлиши мумкин», — дея бунга изоҳ берган маскан раҳбари.

Шунингдек, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани, суд тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув тайинлангани маълум қилинган. Болалар уйи ходимларига нисбатан интизомий жазо қўлланилгани таъкидланган.

Фарғонадаги қамоқхонада маҳбус вафот этди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги қамохонада сақланаётган маҳбус юрак ҳуружидан вафот этди. Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 1 июндаги ҳукми билан озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва пробация ҳисобига олинган маҳкум Р.Н. ўрнатилган чекловларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этганлиги аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида 2022 йил 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ушланган. Шу куни Қўқон шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Фото: Telegram

Шунингдек, 2022 йилнинг 8 ноябрь куни соат 02:56 ларда маҳкум Н.Р. ўзини ёмон ҳис қилганлиги учун у билан бирга сақланаётган С.Ю. назоратчи ходимларни ёрдамга чақирган. Ҳибсхона ходимлари муассасага ўрнатилган кузатув камераси орқали ҳолатни кўриб, зудлик билан тез-тиббий ёрдамга мурожаат қилишган. Муассасага етиб келган тиббиёт ходимлари соат 03:16 да маҳкумнинг ўлимини қайд этган.

Қўқон туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлимининг 2022 йил 8 ноябрь кунидаги дастлабки ташхисига кўра, марҳум Р.Н.нинг ўлимига юракни сурункали ишемик касаллиги, юрак тож қон-томирларининг ўткир етишмовчилиги сабаб бўлган. Марҳумнинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

Маълум қилинишича, мурожаат йўллаган талабалар В.И.Вернадский номидаги Қрим федерал университетининг учинчи босқичида ўқийди. Тиббиёт факультети талабалари ва уларнинг яқинлари ҳудуддаги хавфсизлик масаласидан хавотир олиб, уларни Ўзбекистондаги университетларга ўтказишда ёрдам сўраган.

Дунёда нима гап?

Зеленский Путин билан музокарага тайёрлигини билдириди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путин билан махсус шартлар асосида музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Шунингдек, у россиялик ҳарбийларга мурожаат қилиб, оммавий баёнот орқали ўз жонини қутқаришлари мумкинлигини айтган.

Украина президентининг Путин билан музокаралар шартлари қуйида келтирилган:

  • Россияга қўшилган ҳудудларни қайтариш билан Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш;
  • БМТга ҳурмат;
  • барча йўқотишларни қоплаш;
  • ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш;
  • бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ишонч.

АҚШ Конгресси учун сайловлар бошланди

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5:00 да (Тошкент вақти билан 15:00) Вермонт штатидаги баъзи сайтлар очилган.

Фото: «iStockphoto.com»

Овоз бериш жараёнида америкаликлар Вакиллар палатасини, шунингдек, Сенатнинг 100 аъзосидан 35 нафарини тўлиқ қайта сайлайди.

Конгресс сайловларидан ташқари 36 штат ва АҚШнинг учта чет эл ҳудудида губернаторлик сайловлари бўлиб ўтади; 46 штат тўлиқ ёки қисман қайта сайланган қонун чиқарувчи органларга эга бўлади.

Асосий сайлов участкалари очилгунга қадар 42 миллиондан ортиқ сайловчи почта орқали овоз берган.

Аляскада охирги сайлов участкалари ёпилади (Тошкент вақти билан 9 ноябрь 11:00).

Сўнгги таҳлилларга кўра, демократларнинг мағлуб бўлиши, республикачилар эса аксинча, кўпчилик ўринларни эгаллаши тахмин қилинмоқда.

Владимир Зеленский G20 саммитида онлайн иштирок этади

Украина президенти Владимир Зеленский Индонезиянинг Бали оролида 2022 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этади.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Украина президенти катта эҳтимол билан саммитда онлайн форматда қатнашади. «Албатта, қандайдир форматда Владимир Зеленский G20 саммитида иштирок этади. Яна бир нарса дея олмайман», — деди Никифоров.

Унинг аниқлик киритишича, президент, албатта, иштирок этади, катта эҳтимол билан бу онлайн формат бўлади.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди