Германияда Алишер Усмоновнинг яхтасидаги 30 та сурат мусодара қилинди

Германия ҳукумати миллиардер Алишер Усмоновга тегишли экани тахмин қилинаётган рассом Марк Шагалнинг 30 та суратини мусодара қилди, Бу ҳақда Sueddeutsche Zeitung хабар берди.

Фото: Imago

Маълум қилинишича, Усмонов билан боғлиқ бўлган 156 метрлик Dilbar яхтасида беш миллион евролик санъат асарлари мавжуд. 2021 йилда яхта Гамбургда таъмирланган, шундан сўнг расмлар Gamburger Spedition омборига кўчирилган.

Германия ҳукумати 600 миллион долларлик Dilbar яхтасини 2022 йилнинг март ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли Усмоновга санкция қўйганидан кейин ҳибсга олган эди. Германия қонунчилигига кўра, Усмонов Германия расмийларини мамлакатдаги барча мулклари, жумладан, суратлари ҳақида хабардор қилиши керак эди, деб ёзади Sueddeutsche Zeitung.

Германия расмийлари Усмоновни 500 миллион евродан ортиқ солиқ тўламаганликда гумон қилмоқда. Немис терговчилари Усмоновга алоқадор бўлган Тегернзее кўли бўйидаги виллани тинтув қилган ва тадбиркорнинг сўнгги йилларда Германияда яшаганини, яъни у солиқ тўлаши кераклигини аниқлаган.

Алишер Усмонов мусодара қилинган суратлар, яхта ва виллага алоқадорлигини рад этмоқда. Миллиардернинг агентлиги бу мулкларнинг бари у назорат қилмайдиган фондларга тегишли эканини айтган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди