Илон Маск 100 млндан ортиқ Twitter обуначиларини АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларга овоз беришга ундади

Tesla директори ва Twitter эгаси Илон Маск Twitter’даги 100 миллиондан ортиқ обуначиларини АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларга овоз беришга ундади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото: Twitter

Маълум қилинишича, Маск Twitter саҳифасида 100 миллиондан ортиқ обуначиларига олдиндаги оралиқ сайловларда республикачиларга овоз беришни тавсия қилган.

«Мустақил фикрловчи сайловчиларга:

бўлинган қудрат иккала партиянинг ҳам ҳаддидан ошишини жиловлаб туради. Шунинг учун, президентлик демократларда эканлигини ҳисобга олиб, республикачиларга овоз беришингизни тавсия қиламан. Қатъий демократлар ёки республикачилар ҳеч қачон қарши томонга овоз бермайдилар. Шу боис, мустақил сайловчилар аслида ким бошқаришини ҳал қиладилар», — деб ёзади Илон Маск.

Маълумот учун, АҚШда оралиқ сайловлар 2022 йилнинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда партиялар ўртасида Вакиллар палатасидаги 435 та ўрин ва Сенатдаги 100 ўриндан 35 таси учун кураш бўлади. Ушбу сайловлар АҚШнинг 118-Конгрессини сайлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш учун 44 миллиард доллар таклиф қилган ва якунда харид амалга ошганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди