Намангандаги махсус болалар уйида ногирон қизча калтаклангани айтилди — видео

Наманган вилояти Давлатобод тумани психофизик ривожланишида бузилишлари бўлган ихтисослаштирилган турдаги болалар уйида ногирон қиз калтаклангани айтилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 29 сентябрь куни кузатув камераларига тушиб қолган тасвирда болалар уйида ногиронлиги бўлган қизнинг тарбиясига масъул бўлган ходим унга қўпол муомалада бўлиб, бақириб овқатлантираётгани акс этган. Бошқа кунги тасвирларда эса қизни ухлатиш мақсадида бошига ураётгани айтилган.

Маскан раҳбари юзага келган вазиятни қуйидагича изоҳлаган:

«Қизча туғма ногирон бўлиб, онаси томонидан даволанишга ётқизилган. Бола бир ой давомида бизда даволанди, барча даво муолажаларини олди. Даволанишнинг сўнгги босқичида унинг аҳволи оғирлашиб, мушакларида тортишиш ҳолати кузатилди. Унинг овқатланишида ва ухлашида муаммолар юзага кела бошлади. Бу вазиятда қизни овқатлантиришга ҳаракат қилаётган ходимнинг муносабати сал қўполроқ кўринган бўлиши мумкин», — деган Наргиза Ҳамдамова.

Шунингдек, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани, суд тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув тайинлангани маълум қилинган. Болалар уйи ходимларига нисбатан интизомий жазо қўлланилгани таъкидланган.

Аввалроқ Қашқадарёда ЎзЛиДеП депутати қизи билан «гаплашиб юрган» мактаб ўқувчисини ўғли билан биргаликда калтаклагани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди