Ўзбекистонда 9 ойда 1,5 млрд сўмдан ортиқ қурилиш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди

Ўзбекистонда 1 миллиард 576 миллион 675 минг сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзйўлинспекция» бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов маълум қилди.

Фото: АОКА

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 474 та мурожаат келиб тушган. Мазкур кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга ошган.

Мурожаатларнинг 133 таси — автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳудудий давлат инспекторлари томонидан, манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилган ва натижаси бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилган.

Унга кўра, 61 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 80 та кўрсатма берилган. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 5 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.

Шунингдек, 15 та ҳолат бўйича 1 миллиард 576 миллион 675 минг сўмлик қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилган.

Содда қилиб айтганда, шунча миқдорга баҳоланган, лекин амалда сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари пудратчилар томонидан, уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайта бажартирилиши белгиланган.

Шу билан бирга, 2 та ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 147-моддаси (Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

70 та мурожаатга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни эндиликдаги таъмирлаш дастурларига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобиль йўлини балансида сақловчи ташкилот ҳамда тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 7 ойда йўл қурилишида қоида бузган юздан ортиқ мансабдорга чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. «Ўзйўлинспекция» томонидан йилнинг январь-июль ойлари давомида – йўл қурилиши объектлари, сунъий иншоотлар  ҳамда йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ўрганилиб, 3155 та объектда назорат ўтказилган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди