Ўзбекистонда 9 ойда қанча фуқаро ўқиш учун хорижга чиққани маълум қилинди
Ўзбекистонда 9 ойда ёши бўйича ўқиш мақсадида чет элга чиққан фуқаролар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатида 124,1 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга чиққан, улардан:
- 0-18 ёш — 16,7 минг киши;
- 19-30 ёш — 94,1 минг киши;
- 31-55 ёш — 13,0 минг киши;
- 56 ёш ва ундан катталар — 0,3 минг киши.
Аввалроқ 2022 йилнинг 1 август ҳолатига 3,3 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонга хорижликлар асосан нима мақсадда келаётгани маълум қилинганди.