Ўзбекистонда қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг сабаблари ҳақида маълумот берилди
Ногиронлар уюшмаси раиси Ойбек Исоқов Alter Ego лойиҳасида қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ва уларнинг ногирон болалар туғилишига таъсири ҳақида сўзлаб берди.

Исоқовнинг таъкидлашича, ққариндошлар ўртасидаги никоҳ 80 фоиз ҳолларда болаларнинг ногирон ёки қандайдир аномалия билан туғилишига олиб келади. Бу жисмоний ёки руҳий касаллик бўлиши мумкин.
Унинг фикрича, одамлар урф-одатлар туфайли қариндошлар ўртасида никоҳ қуришда давом этмоқда.
«Айтайлик, тоғамнинг қизини олсам, тоғамни яхши биламан, хотинини яхши биламан, бу оилани яхши биламан, деб ишонилади. Бошқача айтганда, оила яхши ёки ёмон экани ҳақида маълумот излашим шарт эмас», — дейди Исоқов.
Оилавий никоҳлар кенг тарқалганининг яна бир сабаби, ота-оналарнинг фикрича, агар улар қизини қариндошлар оиласига турмушга берса, қариндош бўлгани учун қайнона билан совуқ муносабатлар бўлмайди деб ҳисоблайди.
«Шу сабабли, оилавий ришталар узилиши мумкин. Оилавий ришталарни узиш эса ҳатто ҳадисда ҳам гуноҳ саналади», — дейди уюшма раиси.
Исоқов, шунингдек, масаланинг молиявий томони муҳим ўрин тутишини таъкидлади:
«Пул оилада қолади. Сиз, масалан, холангиз билан келишиб олишингиз мумкин. Сиз шундай дейишингиз мумкин: Менинг аҳволимни тушунасиз. Хоҳлаган нарсангизга эришасиз, фақат аста-секин».
Раиснинг айтишича, Ўзбекистонда ногиронликнинг олдини олиш борасидаги ишлар суст. Унинг фикрича, мамлакат оқибатларига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Шунинг учун Исоқов республикада нафақат оқибатлари, балки сабаблари билан ҳам шуғулланадиган ягона давлат органи мавжуд бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
