Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисига ишонч ёрлиқлари топширилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 8 ноябрь куни Қозоғистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бейбут Атамқуловни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Учрашув Бейбут Атамқуловга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш билан бошланди. Владимир Норов элчини лавозимга киришиши билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Режалаштирилган ташрифлар ва қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, Қозоғистон делегациясининг Туркий давлатлар ташкилоти саммитида, Самарқандда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашуви ҳамда «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик конференциясида иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, саноат, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёр экани маълум қилинди.

Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган «Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари»га тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Аввалроқ Владимир Норов Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади