Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

Қримда тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни Ўзбекистонга кўчиришни сўраб Президентга мурожаат йўллади.

Маълум қилинишича, мурожаат йўллаган талабалар В.И.Вернадский номидаги Қрим федерал университетининг учинчи босқичида ўқийди. Тиббиёт факультети талабалари ва уларнинг яқинлари ҳудуддаги хавфсизлик масаласидан хавотир олиб, уларни Ўзбекистондаги университетларга ўтказишда ёрдам сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни Давлат тест маркази Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар вилоятларидаги олий ўқув юртларидан Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистондаги давлат олий ўқув юртларига кўчиб ўтиш учун ҳужжат топширишлари мумкинлигини маълум қилган эди.

Мурожаат йўллаган талабалардан бири яқинда қабул қилинган ушбу қарорда Украинага яқин ҳудудлардаги университетларнинг ўзбекистонлик талабаларига ўқишни кўчиришда рухсат берилганида нима учун бу рўйхатга Қрим университети қўшилмаганини сўраган.

Талабалардан бирининг амакиси уларга онлайн таълимга ўтишга рухсат берилмаганини айтган. Университет деканатида талабаларга муаммонинг ечимини ўзлари излашлари кераклиги айтилган.

Аввалроқ Курскдаги талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаганди. Бундан ташқари Россиядаги корхоналардан бирида ишловчи ўзбекистонлик мигрантларга сафарбарликка чақирув қоғози келганидан сўнг улар ҳам давлат раҳбарига мурожаат йўллаганди. Шунингдек, Ҳиндистонга фоҳишаликка сотиб юборилган аёллар Президентга мурожаат йўллагани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди