Қурилиш вазирлиги Тошкентда тадбиркор ва ИИБ ходими ўртасидаги баҳсли ҳолатга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қурилиши бошланиш арафасида турган янги кўп қаватли уй-жой биноси бўйича қурувчи-тадбиркор ҳамда ички ишлар ходими ўртасидаги баҳсли ҳолат юзага келгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазирлик масъулларидан иборат тезкор гуруҳ вазиятни ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга бориб, ҳолатни ўрганган.

Унга кўра, шаҳар ҳокимининг 2020 йил 9 декабрдаги тегишли қарори билан фуқаро М.М. номига Чилонзор тумани «Кўтарма» маҳалласи 10-мавзеда жойлашган 1-, 9- ҳамда 39-уйлар оралиғидаги 0,10 гектар ер майдонида кўп қаватли уй-жой биноси қуриш учун рухсат берилган. Ҳужжатлар йиғма жилдида тегишли давлат идораларининг буйруқларидан кўчирмалар ва баённомалар мавжуд.

Шунингдек, 2021 йилнинг 13 ноябрь куни «Кўтарма» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда ҳудудга ёндош 1-, 9-, ва 39-уйларнинг вакиллари иштирокида ўтказилган кенгаш йиғилишида қурувчи ташкилот AT Kvartal Build масулияти чекланган жамияти директори У.Ҳ. томонидан ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, новвойхона ва кексалар гузари қуриб бериш бўйича кафолат хати ёзиб берилган.

Шундан сўнг 2022 йилнинг февраль ойида ҳудудда яшовчи аҳоли ўз ташаббуси билан майдонда дарахтлар экишган. Аҳолининг бу борадаги фикри сўралганда улар дарахт экиш чоғида мазкур ҳудудда қурилиш бошланишидан бехабар бўлишганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ўрганишлар давом эттирилаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь охирларида Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани маълум бўлганди. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 миллион 543 минг сўм миқдорида ҳисобланган. Ҳодисага оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган эди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди