Тошкентда Nexia-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида йўловчи вафот этди (видео)

Тошкентда Nexia-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида бир нафар йўловчи вафот этди, беш киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 7 ноябрь куни тахминан соат 19:30 ларда Муқимий кўчасида 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги давлат рақами 40 Е 921 SA бўлган Nexia-2 русумли автомашина ва 2004 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги давлат рақами 01 003 СНА бўлган Lacetti русумли автомашина тўқнашган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

ЙТҲ оқибатида Nexia-2 русумли автомашина йўловчиси 1998 йилда туғилган Ш.Э. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси, Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчилари: 1995 йилда туғилган Т.О., 1996 йилда туғилган Б.Қ., 2001 йилда туғилган М.Қ. турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руминияда 55 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Шунингдек, Россияда 54 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди