Владимир Зеленский G20 саммитида онлайн иштирок этади

Украина президенти Владимир Зеленский Индонезиянинг Бали оролида 2022 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоровга таяниб Suspilne.media хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Украина президенти катта эҳтимол билан саммитда онлайн форматда қатнашади. «Албатта, қандайдир форматда Владимир Зеленский G20 саммитида иштирок этади. Яна бир нарса дея олмайман», — деди Никифоров.

Унинг аниқлик киритишича, президент, албатта, иштирок этади, катта эҳтимол билан бу онлайн формат бўлади.

Аввалроқ Индонезия президенти Жоко Видодо Россия президенти Владимир Путин Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитига виртуал форматда қўшилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг 4 та ҳудудида «референдум»лар уюштирилиб, Россия таркибига қўшиб олинганидан сўнг Владимир Зеленский расман Путин билан музокалар ўтказишдан бош тортганди. Кейинроқ Путин ва Зеленский G20 саммитида иштирок этишга розилик билдриганди. Рим папаси эса Путин ва Зеленский ўртасидаги музокараларни ўтказишда воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео