Болалардаги ногиронлик: сабаблар, қийинчилик, камситилиш

Alter Ego лойиҳаси Ўзбекистондаги имконияти чекланган болалар ҳақидаги сонини намойиш қилди. Лойиҳа «Ўзига хос болалар» деб номланган.

Фото: Getty Images

Статистика

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори Васила Алимова статистик маълумотлар вазиятни тўлиқ акс эттирмайди, деб ҳисоблайди.

«2022 йил бошида 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг расмий сони 125 мингдан ортиқни ташкил қилади. Статистик маълумотлар ногиронлиги бўлган болалар тўғрисида маълумот беради, аммо ривожланишида нуқсони бўлган ва турли касалликларга, шу жумладан, аутизмга эга бўлган кўплаб болаларда ногиронлик мавжуд эмас. Маълумотлар ҳақиқий вазиятни кўрсатмайди», — дейди Васила Алимова.

Бундан ташқари, статистика 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни ўз ичига олмайди, шунинг учун болалар шунчаки статистикадан тушиб қолади.

Энг кенг тарқалган касалликлардан бири мия ярим палси ҳисобланади. Бундан ташқари, болалик давридаги инсульт кўрсаткичи ортиб бормоқда.

«Илгари бу камдан-кам ҳолатлардан бири эди, инсульт катталарда учрайди, деб ишониларди, аммо ҳозирда қон тизими ва қон томир касалликлари билан боғлиқ бўлган кўплаб болалар инсультлари мавжуд», — дейди Алимова.

Шунингдек, болалик давридаги жароҳатлар ва лат ейишлар ҳам кўп бўлиб, кейинчалик улар ногиронликка олиб келади. Ирсий касалликлар ҳам муҳим сабабдир саналади.

Сабаблари

Қариндошлар ўртасидаги никоҳлар

Болада ирсий-генетик касалликларнинг ривожланиши учун хавф омиллари орасида экологик вазият, ота-оналарнинг турмуш тарзи билан билан боғлиқ таъсирлар бор, аммо энг аниқ сабаб — қариндошлик никоҳлари.

Ногиронлар уюшмаси раиси Ойбек Исоқовнинг таъкидлашича, қариндошлар ўртасидаги никоҳ 80 фоиз ҳолларда болаларнинг ногирон ёки қандайдир аномалия билан туғилишига олиб келади. Бу жисмоний ёки руҳий касаллик бўлиши мумкин.

Унинг фикрича, одамлар урф-одатлар туфайли қариндошлар ўртасида никоҳ тузишда давом этмоқда.

«Айтайлик, тоғамнинг қизини олсам, тоғамни яхши биламан, хотинини яхши биламан, бу оилани яхши биламан, деб ишонилади. Бошқача айтганда, оила яхши ёки ёмон экани ҳақида маълумот излашим шарт эмас», — дейди Исоқов.

Оилавий никоҳлар кенг тарқалганининг яна бир сабаби, ота-оналарнинг фикрича, агар улар қизини қариндошлар оиласига турмушга берса, қариндош бўлгани учун қайнона билан совуқ муносабатлар бўлмайди деб ҳисоблайди.

«Шу сабабли, оилавий ришталар узилиши мумкин. Оилавий ришталарни узиш эса ҳатто ҳадисда ҳам гуноҳ саналади», — дейди уюшма раиси.

Исоқов, шунингдек, масаланинг молиявий томони муҳим ўрин тутишини таъкидлади:

«Пул оилада қолади. Сиз, масалан, холангиз билан келишиб олишингиз мумкин. Сиз шундай дейишингиз мумкин: Менинг аҳволимни тушунасиз. Хоҳлаган нарсангизга эришасиз, фақат аста-секин».

Раиснинг айтишича, Ўзбекистонда ногиронликнинг олдини олиш борасидаги ишлар суст. Унинг фикрича, мамлакат оқибатларига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Шунинг учун, Исоқов республикада нафақат оқибатлари, балки сабаблари билан ҳам шуғулланадиган ягона давлат органи мавжуд бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Стигматизация

Ўзбекистонда ота-оналар қизини турмушга бера олмаслик ёки ўғлини уйлантира олмасликдан қўрқиб, ногирон фарзандини атрофдагилардан беркитиши ҳолатлари кўп. Чунки улар бошқалар бу нуқсон ирсий деб ўйлашидан қўрқади.

«Бир киши: ‘Мен қишлоқда яшайман ва қўшнимнинг ногирон боласи борлигини, бу бола аллақачон 25 ёшга тўлганида билдим’, деганида шундай ҳолат бўлган. Гарчи, биз никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтсак ҳам, у ерда ирсий ногиронлик борми ёки йўқми, ҳаммасини аниқлаш мумкин», — деди Исоқов.

Раис, шунингдек, ирсий ногиронлик атиги 25 фоизни ташкил этишини таъкидлади. Қолган болалардаги ногиронлик асосан орттирилган бўлади.

«Айтайлик, миянинг ярим фалажлиги — бу ирсий эмас, камқонликдан, бачадонда функционал бузилишдан келиб чиқиши мумкин. Биз бунга умуман аҳамият бермаймиз. Анемия — кислород этишмаслиги, бу болага кислород етишмаслигини англатади. Кўпчилик буни туғма деб ўйлайди», — деди Ойбек Исоқов.

Исоқовнинг сўзларига кўра, этология ҳам ногиронликка олиб келади, одамлар бунга ҳам эътибор бермайди.

«Бизда ҳар хил эмлашдан бош тортадиган оналар кўп, гарчи бу дори-дармонлар одамлар соғлиғи учун керак бўлса-да», — дейди Ногиронлар уюшмаси раиси.

Таълим

Васила Алимованинг айтишича, имконияти чекланган болаларнинг билим олиши қийин. Унга кўра, одамлар стереотипик фикрлашга эга ва ногирон болаларни бошқа болалардан ажратиш керак деб ҳисоблайди.

Алоҳида эҳтиёжли болаларнинг кўплаб ота-оналари болани тенгдошларининг изза ва ҳақоратига дучор бўлмаслиги учун ўз фарзандини ихтисослаштирилган мактабга бериш яхшироқ деб ўйлайди.

Васила Алимова халқаро экспертлар иштирокида инклюзив таълим бўйича ўтказилган конференция ҳақида ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, туркия таълим вазири алоҳида эҳтиёжли болалар учун муассаса ва мактабларда таълим олишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирган.

«Агар бола умумтаълим мактабининг инклюзив синфида ўқий олмаса, у ўша мактабнинг тузатиш синфига ўтказилади. Бошқача айтганда, улар биз каби ихтисослаштирилган мактаб-интернатга дарҳол берилмайди. Бола дарҳол чиқариб ташланмайди. Улар инклюзив ёндашувни амалга оширадилар. Яхши хабар шундаки, инклюзив таълим сўнгги уч-тўрт йил ичида бир неча поғонага кўтарилди. Давлат регламентлари қабул қилинди. Ҳатто уни конституциянинг янги таҳририга киритиш таклифлари ҳам бўлган», — деган у.

Таълим ва фан вазирлиги Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти директори Лазиз Хўжақуловга кўра, Тошкент шаҳрида инклюзив таълим жорий этилган 31 та мактаб ва 42 та синф мавжуд.

Директор, шунингдек, ногирон болалар мунтазам машғулотларга қанчалик тез интеграция қилинса, бошқа болаларнинг мослашиш жараёни ҳам шунчалик хотиржам давом этишини таъкидлаган.

«Гап шундаки, бу болаларнинг ота-оналари уларнинг изоляция қилинганидан мамнун. Бу ёмон, чунки уларнинг ота-оналари ‘биз шундай яшашимиз керак’ деган фикрга ўрганиб қолган. Бу асосий муаммо», — деб қўшимча қилган Васила Алимова.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси кўрсатганидек, алоҳида эҳтиёжли болалар орасида иқтидорлилари кўп бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Ногиронлар уюшмаси раиси Ойбек Исоқов Ўзбекистонда инклюзив таълим нима эканлигини яхши тушунмаслигини таъкидлаган.

«Ушбу концепцияни ким ёзган бўлса, алоҳида эҳтиёжли одамлар билан маслаҳатлашмаган. Уларнинг ўзлари инклюзив таълим нималигини билишмайди. Уларнинг фикрича, инклюзив таълим ногиронлар оддий мактабларда ўқишларидир. Аммо улар қандай ўрганишади? Агар улар ҳайвонот боғидаги каби алоҳида синфга ажратилса. Бу фожиа.

Исоқов алоҳида эҳтиёжли шахсларга оид ҳар қандай қарор ногиронлар жамоат ташкилотлари билан муҳокама қилиниши кераклигини айтган. Бу асосий қоида. Ва Конвенция буни талаб қилади», — деган у.

Ногиронлар уюшмаси раиси ўринбосари Абдулло Абдуҳалиловнинг таъкидлашича, қачонки ҳамма учун тенг имкониятларни таъминлаш мумкин бўлса, шундан кейингина инклюзив таълим ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Агар бу тенг имкониятлар таъминланмаса, бу таълим инклюзив ҳисобланмайди. Шу сабабли, мактабнинг тўсиқсиз муҳитини тушуниш жуда муҳимдир. Бу эрда ўқитувчиларнинг ногиронлик ҳақидаги тушунчаси муҳим аҳамиятга эга.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори Васила Алимова нинг сўзларига кўра, алоҳида эҳтиёжли болалар ҳар доим ҳам умумий таълим муассасаларида ўқий олмаслигининг яна бир объектив сабаби бор. Гап шундаки, ҳар бир синфда болалар сони кўп.

«Баъзи бир синфларда 40-50 нафар бола бор. Фақат битта ўқитувчи бор ва уларни бошқариш жуда қийин. Бундан ташқари, алоҳида эҳтиёжли бола индивидуал ёндашувни ва якка тартибдаги ишларни талаб қилади. Улар буни уддалай олмайдилар», — деган у.

Шунингдек, директорнинг сўзларига кўра, алоҳида эҳтиёжли болалар учун ўқув материалларининг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шунга қарамай, Алимова инклюзив таълимни жорий этиш жараёни давом этаётганини таъкидлаган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев БМТда имконияти чекланганлар қобилиятини рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузишни таклиф қилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда имконияти чекланган хотин-қизлар учун давлат мукофоти жорий қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди